Фарғонада дуал таълимни ривожлантиришга бағишланган форум бўлиб ўтди
Фарғона Вилоятидаги таълим муассасалари, иш берувчи корхона ва ташкилотлар иштирокида “Дуал таълимни ташкил этишнинг афзалликлари” мавзуида форум ташкил этилди.
Форумни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – вилоятдаги профессионал таълим муассасаларида бир пайтнинг ўзида ҳам ўқиш, ҳам ишлаш имконини берувчи дуал таълим бўйича ўқувчилар қабули кўрсаткичини юксалтириш, бу тизимнинг профессионал таълим муассасалари ва иш берувчи корхоналар учун афзаллик жиҳатларини муҳокама қилиш, илғор хорижий амалиёт намуналарини маҳаллий шароитга мослаштириш, шунингдек, дуал таълим бўйича иш бошлаган корхоналар тажрибасини оммалаштиришдир.
Форумда дуал таълим яхши ривожланган мамлакатлар, хусусан, Германия тажрибасидан кенг фойдаланиш муҳимлигига эътибор қаратилган, Германия дуал таълимининг ўзига хос жиҳатлари, мамлакатда бу тизимни жорий этиш бўйича ҳуқуқий асосларнинг мавжудлиги, иш берувчилар учун афзаллик жиҳатлари муҳокама қилинган.
Шарҳлар