Дубайдаги жиноий гуруҳ Ўзбекистон фуқаросини гаровга олган

Фото: Янги Узбекистон

БААнинг Дубай шаҳридаги Ўзбекистоннинг Бош консуллиги дипломатлари кўмагида ушбу шаҳарда номаълум жиноий тўда томонидан гаровда ушлаб турилган ҳамюртимиз Ж.Т. қутқарилди.

«Юртдошимиз Ж.Т. бир гуруҳ шахслар томонидан Дубай шаҳридаги номаълум манзилда мажбурий тарзда ушлаб турилган. Бу ҳақда жабрланувчи яқин қариндошлари орқали Ўзбекистон Бош консуллигига мурожаат қилган. Таъкидланишича, жиноий тўда ундан жами 200 минг АҚШ доллари пул талаб қилиб, сўралган маблағни айтилган вақтда ва манзилга келтирилмаган тақдирда жонига қасд қилиш билан қўрқитиб келган», – дейилган хабарда.

Бош консулхона ходимлари ва Бирлашган Араб Амирликларининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари билан биргаликда амалга оширилган тадбир натижасида Ж.Т. ушлаб турилган манзил аниқланди ва озодликка чиқарилди.

Ҳозирги кунда ушбу жиноий гуруҳ аъзоларининг аксарияти БАА ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари томонидан ушланган ва уларга нисбатан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.