,

Дунёда чекувчилар сони 19 миллионга қисқарди

Фото: ССВ

ЖССТ ҳисоботига кўра, сўнгги икки йилда дунё бўйича 19 миллион киши тамакидан воз кечган. Буни ер юзи аҳолиси 149 миллион кишига ортгани билан таққосласак қувонарли натижа, албатта, деб ёзмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Бундан ташқари, ташкилот ушбу кўрсаткичларни йигирма йил аввалги давр билан таққосланган ва натижада 2002 йилда сайёрадаги ҳар учинчи катта ёшли одам тамаки чеккан бўлса, 2022 йилда ҳар бешинчиси бу иллатга муккасидан кетганилиги аниқланган.

“Қизиқарлиси шундаки, ҳозирда кашандаликни қисқартириш буйча мувафақиятга эришётган мамлакатлар сони 150 та бўлган бўлса, бунда Бразилия 2010 йилдан буён тамаки истеъмоли 35 фоизга камайтирганлиги билан пешқадам. Икинчи ўринни еса 30 фоизлик кўрсаткич билан Нидерландия эгаллаган”, – дейилади хабарда.

Аммо, биз бу кўрсатгичга асосланиб хотиржам бўлмаслигимиз керак.Чунки хозирда ер юзининг 1,25 миллиард аҳолиси ҳамон чекувчилар сафида. Шу билан биргаликда, олтита давлат — Конго, Миср, Индонезия, Иордания, Уммон ва Молдовада кашандалик кўрсатгичи ўсишни давом эттирмоқда.

Яна битта эътиборли жиҳати шуки, энг кўп кашандалар сони 26,5 фоиз билан Жануби-Шарқий Осиёда рўйхатга олинган бўлса, иккинчи ўринни 25,3 фоиз билан Европа минтақаси давлатлари эгаллаган Ушбу минтақада кўпроқ хотин-қизлар бу дардга чалинган, дейилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.