Фарғонада Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ДХХ раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди
6 май куни Фарғонада Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов, Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев, Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Соймўмин Ятимов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Унда томонлар минтақавий хавфсизликни таъминлашга оид барча муаммолар тўпламини атрофлича муҳокама қилган.
«Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги давлат чегараларини делимитация қилиш билан боғлиқ кун тартибидаги масалалар, шунингдек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегарани демаркация қилиш масалалари конструктив тарзда кўриб чиқилди», – дейилади хабарда.
Учрашув иштирокчилари қирғиз-тожик чегараларини делимитация қилиш ва ўзбек-қирғиз давлат чегараларини демаркация қилиш жараёнларини жадаллаштириш бўйича келишувларга эришган ва томонларнинг ўзаро манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ушбу масалаларни ҳал этиш бўйича амалий чора-тадбирларни белгилаб олган.
Шарҳлар