«ДХХга ишга киритаман» деб ваъда берган фирибгарни ДХХ қўлга олди

Фото: дврё

Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида яшовчи, 1983-й.т. К.Ж. алдов йўли билан ўзганинг ишончига кириб, танишлари орқали уни Давлат хавфсизлик хизмати органларига ишга киритиб қўйиш эвазига 11 минг АҚШ доллари талаб қилади. Аммо, у сўралган пул маблағини Нукус шаҳрида олган вақтида ДХХ ва прокуратура органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Терговга қадар текширув давомида, мазкур шахс муқаддам 4 нафар фуқарони ДХХ идораларига ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан улардан жами 65 минг АҚШ доллари олганлиги ҳам аниқланган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.