Дзюдочи Кумуш Хўжаева Паралимпиадада Ўзбекистон терма жамоасига кумуш медални келтирди
Дзюдочи Кумуш Хўжаева Париждаги Паралимпия ўйинларида кумуш медални қўлга киритди, дея хабар беради Миллий олимпия қўмитасининг матбуот хизмати.
Дзюдо бўйича J2 синфидаги мусобақанинг 57 килограммгача бўлган вазн тоифасидаги финалида Хўжаева япониялик спортчи Хиросе Жунко билан куч синашди. Натижада у иккинчи ўринни эгаллаб, Ўзбекистон терма жамоасига 21-медални келтирди.
Улашиш:
Шарҳлар