Дзюдочи узоқ кутган ғалабасига эришди
Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича «Катта дубулға» туркумига кирувчи турнирда Шарофиддин Болтабоев терма жамоа ҳисобига яна битта кумуш медаль ёзилишига сабабчи бўлди.
Мусобақанинг иккинчи кунида вазни -81 кг бўлган дзюдочи Болтабоев финалга қадар барча рақибларини енгиб, кумуш медални қўлга киритган ҳамда ушбу натижа спортчига жаҳон ва “Париж-2024” Олимпия ўйинлари рейтинг учун 700 рейтинг очкосини олиб келди.
Маълумот учун, Шарофиддин Болтабоев, 2021 йилги мавсумдан бери шоҳсупага кўтарилмаётган эди.
Улашиш:
Шарҳлар