Пара дзюдочилар Туркиядаги Гран-Прида 4 та медал қўлга киритди
Бугун Туркиянинг Анталия шаҳри мезбонлик қилган пара дзюдо бўйича халқаро Гран-При турнири давом этди.
Мусобақанинг сўнгги кунида терма жамоанинг икки нафар аъзоси шоҳсупага кўтарилди. Жумладан, эркаклар ўртасида Ж2 классида -90 кг вазн тоифасида Довурхон Кароматов олтин ҳамда +90 кг вазн тоифасида Аловиддин Жўрақулов бронза медалини делегация ҳисобига қўшиб қўйди.
Кеча Гран-Прининг дастлабки кунида икки нафар пара дзюдочи – Шерзод Намозов ва Учқун Қуронбоев 2 та олтин медалга сазовор бўлган эди. Шу тариқа терма жамоа аъзолари Анталиядаги турнирни 3 та олтин ва 1 та бронза медали билан якунлашди.
Улашиш:
Шарҳлар