Дзюдочи Алишер Юсупов БААда ўтказилган жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди
БАА пойтахтида дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг яккалик беллашувлари ўз якунига етди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.
Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Алишер Юсупов +100 кг вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритган. Ҳамюртимиз учинчи ўрин учун баҳсда 2022 йилги жаҳон чемпиони кубалик Энди Грандани мағлубиятга учратишга эришган ва иккинчи бор дунё биринчилигининг бронза медали билан тақдирланган.
Шу тариқа, дзюдочилар яккалик баҳсларини 1 тадан кумуш ва бронза медаллари билан якунлашган. Эртага спортчиларимиз аралаш жамоавий дастурда кураш олиб боришади.
Улашиш:
Шарҳлар