Эдуардо Эскобар Чилининг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди
Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар беради.
Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Эскобардан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.
Учрашувда муносабатларни фаоллаштириш, ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва ҳамкорликнинг янги форматларини, жумладан, парламентлараро мулоқот, қўшма савдо комиссиялари ва бошқа кўплаб йўналишларни йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди, – дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Чилининг Ўзбекистондаги элчиси лавозимини Хуан Эдуардо Эгигурен эгаллаб келган.
Улашиш:
Шарҳлар