Наманганда 4 та эгизак дунёга келди

Фото: aniq.uz

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида яшовчи Нафиса Юнусова ва Абдукамол Аҳмаджонов бир пайтда тўрт эгизакли бўлди.

Туғуруқ жараёни Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиалида  шифокорлар назорати остида жарроҳлик амалиёти орқали, асоратсиз бажарилган.

Эгизакларнинг 2 нафари ўғил ва 2 нафари қиз бўлиб, айни пайтда уларнинг умумий аҳволи қониқарли. Она ва чақалоқлар малакали мутахассислар назорати остида. Оилага бир олам қувонч олиб келган гўдаклар белгиланган стандартлар асосида парваришланмоқда.

«Ойламиз авлодида қўш фарзандлар туғилиши кўп кузатилган, аммо 4 эгизакнинг дунёга келиши биринчи марта учрамоқда», – дейди эгизакларнинг отаси.

Аввал ҳам Сирдарёда 3 та эгизак дунёга келганлиги ҳамда Гулистонда ота-она эгизакларини квартирага алиштирмоқчи бўлганлиги ҳақида хабар берган эдик.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.