ЕХҲТ ДИИҲБ ЭБМ Ўзбекистонда ўтказиладиган конституциявий референдумни кузатиш бўйича чекланган миссияни юборишни тавсия этмоқда
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси (ЕХҲТ ДИИҲБ ЭБМ) Ўзбекистонда конституциявий референдумни кузатиш учун Чекланган кузатув миссиясини (LROM) юборишни тавсия қилди. Бу ҳақда Dunyo нашри ёзади.
ДИИҲБ ЭБМ асосий экспертлар гуруҳига қўшимча равишда бутун мамлакат бўйлаб референдум жараёнини кузатиш учун ЕХҲТ иштирокчи давлатларидан 14 нафар узоқ муддатли кузатувчиларни жўнатишни тавсия қилди. ДИИҲБ стандарт методологиясига мувофиқ, жараён ОАВ мониторинг элементини ҳам ўз ичига олади.
Миссия чекланган сайлов участкаларига ташриф буюрса-да, овоз бериш жараёни устидан мунтазам кузатув кўзда тутилмаган.
Улашиш:
Шарҳлар