Хоразмда эҳсон қутисидан пул ўғирламоқчи бўлган шахс қўлга олинди
Хоразм вилоятида Миллий гвардия қўриқлаш ходими томонидан эҳсон қутисидаги пулларни ўғирлашга уринган шахс қўлга олинди.
25 сентябрь куни эрталаб соат 06:15 ларда, Шовот тумани Бешмерган маҳалласида жойлашган “Юсуф Ҳамадоний” зиёратгоҳида хизмат олиб бораётган қўриқлаш ходими, номаълум шахс томонидан зиёратгоҳга тегишли бўлган эҳсон қутисини очишга уринаётганини кўриб қолиб, жойида қўлга олган ва навбатчилик қисмига хабар берган.
Воқеа жойига зудлик билан етиб келган Шовот тумани қўриқлаш бўлими тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимлари томонидан ҳолат ўрганилганда, эҳсон қутисидаги пулларни ўғриламоқчи бўлган ушбу шахс Гурлан туманида яшовчи 33 ёшли М.М. эканлиги маълум бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Шарҳлар