ЕИ, Буюк Британия ва АҚШ вакиллари Хидирназар Аллақулов билан учрашди
Европа Иттифоқи давлатлари, Буюк Британия ва АҚШ вакиллари Ўзбекистонда рўйхатдан ўтмаган “Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик” партиясининг раҳбари Хидирназар Аллақулов билан учрашди. Бу ҳақда АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси хабар беради.
“14 сентябрь куни Европа Иттифоқининг дипломатик миссияси, Франция, Германия, Буюк Британия ва АҚШ элчихоналари вакиллари Хидирназар Аллақулов билан учрашиб, Ўзбекистонда сиёсий партияларни рўйхатга олиш жараёнини муҳокама қилишди”, — дейилади Америка дипломатик миссиясининг хабарида.
Элчихоналар учрашув тафсилотларини ошкор қилмаган.
Улашиш:
Шарҳлар