ЕИ Кенгашининг раиси Шарль Мишель лавозимини муддатидан олдин тарк этади
Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишель 2024 йил июль ойида бўлиб ўтадиган Европарламентга сайловларда иштирок этиш нияти борлигини маълум қилди. Бунинг учун у ўз лавозимини муддатидан аввал тарк этади, чунки Европа кенгаши президенти ва парламент аъзоси лавозимларини бирлаштириш мумкин эмас.Мишель 16 июль куни Европарламент депутати сифатида қасамёд қилгунига қадар ўзининг жорий вазифаларини бажаради. Матбуотга берган интервьюсида у ўз ворисининг номи июнь охири ёки июль ойи бошида маълум қилиниши мумкинлигини таъкидлади.
“Мен 2024 йилги Европа сайловларида қатнашишга қарор қилдим. Агар сайлансам, ўз ўрнимни эгаллайман. Европа Кенгаши июнь охири ёки июль ойи бошида вориснинг номини эълон қилиши мумкин”,- дейди Мишель.
Politico нашрининг ёзишича, агар ЕИ мамлакатлари бу лавозимга янги номзод бўйича келишиб олишга улгурмаса, Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Европа Кенгаши раҳбари вазифасини бажариши мумкин, чунки бу даврда ушбу мамлакат ЕИ кенгашига раислик қилади.
Шарҳлар