Екатеринбургдаги “Гринвич” савдо марказида куч ишлатар идораларнинг вакиллари ва миллатчилар муҳожирларга қарши тадбир ўтказди

Облава
Фото: ГУ МВД

Хавфсизлик кучларининг вакиллари ва “Русская община” (“Руслар ҳамжамияти”) миллатчи ташкилотининг аъзолари Екатеринбург марказидаги «Гринвич» савдо марказида муҳожирларга қарши рейд ўтказди. Бу ҳақда Doxa нашри ёзади.

Камида 16 киши ушланган. Уларга ҳарбий рўйхатга қўйиш учун чақирув қоғози берилади.

Ушбу амалиётда Тергов қўмитаси, полиция, ҳарбийлар ва миллатчилар иштирок этган. Хавфсизлик кучлари мигрантларнинг Россияда қолишива ишлашга рухсат берувчи ҳужжатларини текширган.

Айни пайтда Москва областидаги “военкомат”лардан бирида муҳожирларни ҳарбий хизматга топширишга чақирувчи плакатлар пайдо бўлди. “Агар қўшнингиз муҳожир бўлса, “военкомат”га қўнғироқ қилинг”, — дейилади плакатда.

2022 йил сентябрида Россия Украинада жанг қилган муҳожирлар учун фуқароликни олиш жараёнини соддалаштирди. Ҳатто миграция марказларида ҳам “военкомат”лар очилган.

Шу билан бирга, халқаро ҳуқуқ бўйича ҳам, Ўзбекистон қонунчилиги бўйича ҳам аскарликка ёлланиш ноқонуний ҳисобланади, бу 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.