Экология вазирлигига қўшимча ваколатлар берилди

Foto: Ekologiya vazirligi

Фармонга мувофиқ, Экология вазирлигига қуйидаги ваколатлар берилди:

  • овчилик хўжалигини юритиш учун ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги шартноманинг намунавий шаклини тасдиқлаш;
  • овчилик хўжалигини юритишда техник-иқтисодий асоснома материалларининг форматини тасдиқлаш;
  • юридик ва жисмоний шахслар билан овчилик хўжалигини юритиш учун ов қилиш жойларини бериш тўғрисида шартнома тузиш.

2024 йил 1 октябрдан овчиларга овчилик йўлланмаси ёввойи ҳайвонларни тутишга доир квоталар асосида электрон дастур орқали берилади.

2024 йил 1 октябрдан овчилик гувоҳномасини беришнинг қуйидаги тартиби ўрнатилади, жумладан:

  • овчилик гувоҳномасини олиш учун талабгорларни махсус ўқув курсларида ўқитиш жорий этилади;
  • овчилик гувоҳномаси муомалага лаёқатли, 18 ёшга тўлган, ўқув курсларини тугатган ва тест синовларидан муваффақиятли ўтган жисмоний шахсларга ЯИДХП орқали 2 йил муддатга берилади.

2024 йил 1 сентябрдан ёввойи ҳайвонларни кўпайтириш жойларини, кичик сафари парклар ва ов туризмини ташкил қилган овчилик хўжаликлари 3 йил муддат мобайнида мол-мулк ва ер солиғини 50 фоизга камайтирилган солиқ ставкалари бўйича, шунингдек, айланмадан олинадиган солиқни 1 фоиз миқдорида тўлайди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.