Тошкентда “Экопарк”ка кириш дарвозаларидан бири вақтинчалик ёпилди
Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги Ўзбекистон овози кўчасида қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли ушбу кўчанинг Шастри кўчаси билан кесишмасидан “Экопарк”га қадар бўлган қисми ва “Экопарк”дан Ҳамид Олимжон кўчасининг Махатма Ганди кўчаси билан кесишмасига қадар қисми автоуловлар учун ёпилган. Бу ҳақда Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги хабарида айтилади.
Шунингдек, Ўзбекистон овози кўчасида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари сабабли “Экопарк”нинг Ўзбекистон овози кўчасидан кириш дарвозалари вақтинчалик ёпилди. Боғнинг асосий кириш йўли Махтумқули кўчасидан амалга оширилмоқда.
Ҳокимлик юқоридаги ҳолатлар учун узр сўраб, тез орада қурилиш таъмирлаш ишлари якунида, замонавий пиёдалар йўлаги, велойўлаклар ва албатта маданий ҳордиқ чиқариш учун ажойиб инфратузилмага эга кўчада ҳаракатланиш давом эттирилишини ваъда берди.
Шарҳлар