Экспорт қилишда 15 % усиш кўзатилди

Фото: olx.uz

2024 йил январь-февраль ойлари якунига 2,3 млрд долларлик экспорт амалга оширилган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Огулнур Атаева маълум қилди.

Бунда ўсиш 15 фоиз яъни +300 млн сўмни ташкил қилган.

Хабарга кўра, “экспорт ҳажмлари ўсишининг 3 фоизи яъни 519 млн доллари тўқимачиликка, 29 фоизи аниқроғи 150,1 млн доллари мева-сабзавотга, 49 фоиз, 29,8 млн. доллари  минерал ўғитларга ҳамда 280 млн доллари туризмга, 228 млн. доллари яъни 37 фоизи транспортга ва 49,6 млн доллари, 55 фоизи ахборот хизматларига тўғри келган”.

Экспортчилар фаолиятини ўрганиш давомида 257 та муаммоли масала аниқланган ва 137 та муаммо ҳал этилган. Ҳозирда 38 та корхонанинг 166,8 млрд сўм кредит олиш бўйича мурожаатлари тижорат банклари томонидан ўрганиб чиқилмоқда.  Карантин ва стандартлаштириш билан боғлиқ 26 та муаммодан эса 13 таси ҳал этилган ва 10 таси ўрганиб чиқилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.