Тошкентнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча ўчирилди

электричество
Фото: спутник

Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатлар олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида бугун, 1 август куни Тошкентнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча ўчирилди. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ Ахборот хизмати хабар берди.

Хусусан, қуйидаги ҳудудларда электр таъминоти бўлмайди:

  • Миробод тумани: “Саракул” МФЙнинг айрим ҳудудларида бугун соат 10:00 дан 17:00 гача;
  • Чилонзор тумани: 8-мавзе ва “Дўмбиробод” МФЙларининг айрим ҳудудларида бугун соат 09:30 дан 18:00 гача.

Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги билдириб ўтилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.