Магистрал электр тармоқлари орқали 71,9 млрд кВт соат электр энергияси узатказилган
2023 йилда магистрал электр тармоқлари орқали 71,9 млрд кВт соат электр энергияси узатилиб, режа 101,3 фоизга бажарилди, деб хабар берилди «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманда.
Афғонистонга 91,2 млн доллар электр энергияси экспорти ва 9,6 млн доллар миқдорида электр энергиясининг транзит хизматлари амалга оширилган ҳамда модернизация дастури доирасида 7 та подстанцияда 1452,3 МВА қўшимча ўтказувчанлик қуввати яратилган.
«2023 йилда 10 та лойиҳа инвестор компаниялари билан тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилиниб, умумий қуввати 1750 МВт янги электр станциялари қурилиб ишга туширилди», – дейилади хабарда.
2024 йилда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан умумий лойиҳа қиймати 1 915,7 млн долларга тенг бўлган 23 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган.
Магистрал электр тармоқларида умумий қуввати 736 МВА бўлган 9 дона куч трансформатори, 31 дона 110–220–500 кВ кучланишли ўчиргичи, 4 дона компрессор қурилмаси ва 848,25 км узунликдаги 110–220–500 кВ кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқларини мукаммал таъмирлаш режалаштирилган.
Экспорт кўрсаткичлари 111,8 млн доллар миқдорида прогноз қилинмоқда.
Шарҳлар