Электр энергиясини беҳуда сарфлаганлик учун қандай жавобгарлик мавжуд

Фото: Ўзэнергоинспекция

Жорий йил истеъмолчиларни энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик бўйича 1 минг 858 та маъмурий иш расмийлаштирилган. Ушбу қоидабузарлик ҳолатларнинг 247 таси электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш бўйича аниқланган.

«Электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш, яъни электр двигателларидан, электр печлари ва бошқа электр ҳамда иссиқлик ускуналаридан мунтазам равишда, ишлаб чиқариш зарурати бўлмаган ҳолда тўлиқ фойдаланмаслик ёки уларни бекорга ишлатиб қўйиш (куннинг ёруғ вақтида чироқларни ёқиб қўйиш), ёритиш учун электр энергиясидан хўжасизларча фойдаланиш ҳолатлари учун жавобгарлик мавжуд», – дейилади хабарда.

Бу каби қоидабузарлик учун мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, мансабдор шахсларга БҲМ 15 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима солинадишини ёдда тутинг.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.