Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган ишлаб чиқариш цехи қўлга тушди

Фото: departament.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “T.M.” МЧЖ раҳбари У.Р. МЧЖга тегишли ишлаб чиқариш цехига ўрнатилган электр қурилмаларини тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаганлиги аниқланган.

Хабарга кўра, «жиноятчи 781,9 минг кВт соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 703,7 млн сўм зарар етказган».

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.