Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлар қўлга тушди
Нурота туманида “N.” фермер хўжалиги масъул шахслари “Мустақиллик” МФЙ ҳудудидаги сув насосларини ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 129,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
«Юқоричирчиқ туманида “I.G.” оилавий корхонаси раҳбари О.Р. “Жумабозор” МФЙ ҳудудидаги автотранспорт воситаларини ювиш хизмати биносини ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 112,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган», – дейилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Шарҳлар