Электр энергияси ва табиий газ тармоқларига ноқонуний уланган шахслар ушланди

Фото: departament.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жалақудуқ туман бўлими томонидан “Ўзэнергоинспкция” вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган рейд тадбирлари давомида фуқаро Ғ.Ю. “Гулбаҳор” массиви ҳудудидаги ер майдонида ва фуқаро И.З. “Тошлоқ” МФЙдаги савдо дўконида умумий фойдаланишдаги электр тармоқларига тўғридан-тўғри уланиб, жами 258,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

«Департаментнинг Беруний туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Қ.Қ.” фермер хўжалиги масъул шахслари фермер хўжалигининг нотурар биносида газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 144,9 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари фош этилган», – дейилади хабарда.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.