Ўзбекистонда маиший чиқиндилардан электр токи ишлаб чиқарилади
Ўзбекистонда маиший чиқиндилардан олинган газдан электр энергиясини ишлаб чиқариш бошланади. Президентнинг “2018-2019 йилларда инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишни тезлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида шу назарда тутилган.
Андижон вилояти Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси матбуот хизмати маълум қилишича, Андижондаги бу лойиҳа Хитойинг “Clean water and blue sky” компанияси томонидан амалга оширилмоқда. Унга 250 миллион долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни йўналтириш режалаштирилмоқда.
Ишлаб чиқариш Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида 30 гектар ер майдонлари жойлашади.
Улашиш:
Шарҳлар