Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади
16 апрелда Ҳукуматнинг “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 204-сонли қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, қуйидаги тоифадаги истеъмолчилар учун юзага келиши мумкин бўлган қўшимча харажатларни қоплаш бўйича вақтинча компенсация жорий этилади:
- “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оилалар, болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи оилалар;
- Ягона реестрга киритилмаган, “маҳалла еттилиги” хулосаси асосида аниқланадиган қўшимча эҳтиёжманд оилалар.
Шунингдек, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга қуйидаги компенсация турлари тақдим этилади:
- ноябрь ойида 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади;
- электр энергияси ва табиий газ бўйича қуйидаги миқдорлардаги истеъмол учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади:
- табиий газ учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 250 куб метргача;
- электр энергияси учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 150 кВт соатгача.
Улашиш:
Шарҳлар