Ўзбекистонга электромобиллар импорти 42 фоизга ошди

Foto: Getty Images

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024 йилнинг январь-июль ойларида хориждан қиймати 156 млн АҚШ долларига тенг 10 542 та электромобил импорт қилган.

Spot қайд этишича, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан импорт қилинган электромобиллар сони 42,6%га ошган.

Шу билан бирга, электромобил импорти қиймати 28,8%га тушиб, $156 млнни ташкил этди.

Хитой электромобиллар етказиб бериш бўйича етакчиликни сақлаб қолди, бу эса Ўзбекистон бозоридаги улушини сезиларли даражада оширди — йиллик ҳисобда 93%дан 99,9%гача.

7 ойда Ўзбекистон энг кўп электромобил импорт қилган давлатлар:

— Хитой – 10 477 та

— Гонконг – 14 та

— Германия – 11 та

— БАА – 10 та

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.