Электромобилларни давлат рўйхатидан ўтказишда имтиёз берилмоқда

Фото: spot.uz

1-апрелдан бошлаб автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказишда ундириладиган тўлов ставкалари — электромобиллар, мототранспорт воситалари ва автотранспорт воситалари тиркамаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида тўлов белгиланмоқда.

Электромобиллар, мототранспорт воситалари ва автотранспорт воситалари тиркамаларидан бошқа барча автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун эса – базавий ҳисоблаш миқдорининг 6,84 баравари миқдорида тўлов белгиланмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.