Электропоездларнинг чипта нархлари оширилмоқда
5 майдан бошлаб юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездларининг чипталар нархлари эконом класс -20%, бизнес класс -30% ва ВИП класс -40% вагонлари учун ошмоқда.
Темир йўл инфратузилмасини ислоҳ қилиш, электр-энергия, ёқилғи, логистика ва транспорт харажатларини қоплаш, шунингдек, янги юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларни харид қилиш бунга сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
- Тошкент — Бухоро
ВИП 890 000 сўм
Бизнес 600 000 сўм
Эконом 403 000 сўм - Тошкент — Қарши
ВИП 747 000 сўм
Бизнес 507 000 сўм
Эконом 338 000 сўм - Тошкент — Самарқанд
ВИП 554 000 сўм
Бизнес 358 000 сўм
Эконом 244 000 сўм этиб белгиланган.
Улашиш:
Шарҳлар