Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни таваллуд куни билан табриклади

Foto: Prezident Matbuot xizmati

5 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Давлатимиз раҳбари Тожикистон етакчисини таваллуд куни билан самимий қутлаб, унга мустаҳкам соғлик ва келгуси фаолиятида муваффақиятлар, биродар тожик халқига фаровонлик ва равнақ тилади.

Президентлар Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларини олий даражадаги келишувлардан келиб чиққан ҳолда ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

Товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор йўналишларда кооперация лойиҳаларини илгари суриш мақсадида яқин идоралараро ҳамкорлик ва фаол алмашинувларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

Давлат раҳбарлари минтақада юзага келаётган вазият юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.