Энди автотранспортларни нотариусга бормасдан сотиш мумкин бўлади

Фото: advice.uz

Сотувчиларга автомототранспорт воситаларини нотариал идорага бормаган ҳолда сотиши имконияти яратилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати Севара Уринбайева ҳабар берди. Жараён қуйидаги тартибда амалга оширилади:

  • Сотувчи E-notarius.uz  ахборот порталида «Нотариал ҳаракатни расмийлаштириш»ни танлаб, ўзининг шахсига оид маълумотларни киритади ҳамда нотариал ҳаракатни яратади;
  • Сотмоқчи бўлган шахс сотилаётган автомототранспорт воситасини танлаб, автомобиль нархини, харидорнинг ЖШШИРни, шахсини тасдиқловчи ҳужжат серия рақамини ва телефон рақамини киритади;
  • Сотиб олувчининг телефонига СМС хабарнома юборилади ҳамда у ҳаволага кириб Face-Id орқали верификациядан ўтиб, розилигини тасдиқлайди;
  • Автоматик тарзда ёки ихтиёрий нотариус танланганда сўнг нотариус нотариал ҳаракатни расмийлаштиришга қабул қилиб, вақтни белгилайди ва  тарафларнинг мобил телефонига СМС хабарнома юборилади;
  • Нотариус тарафлар белгиланган вақтда видеоконференцалоқа орқали нотариал ҳаракатни расмийлаштиради ҳамда битимнинг асл нусхалари тарафларга курьерлик, почта хизмати орқали юборилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.