Энди Тошкентдаги мозаикаларни жонлантириш мумкин
Mozaic.tashkent.uz платформаси пайдо бўлди, у объектларнинг онлайн каталоги, “Калейдоскоп” функциялари ва смартфон иловаси ёрдамида мозаикани жонлантириш имконини берувчи АР фильтрини ўз ичига олади.
Қайд этилишича, телефонда тўлдирилган реаллик функцияси бўлиши керак. Смартфон камерангизни мозаикага қаратганингизда, у жонланади.
Келгусида платформага “Тошкент модернизми” лойиҳаси объектлари ҳам жойлаштирилади.
«Тошкент ҳақли равишда мозаикалар шаҳри ҳисобланади. Кўплаб тадқиқотчилар ва шаҳаршунослар Тошкентни дунёдаги рекорд даражадаги мозаикага эга ягона шаҳар деб аташади. Энг кўзга кўринган мозаикалар, баланд қаватли биноларда ва бўш деворларида панорама шаклида жойлашган. Бундан ташқари, кириш эшиклари устидаги фронтонлар, ойналар орасидаги нақшлар ҳамда подезд олдидаги ва фоедаги паннолар ҳам эътиборга сазовор. Албатта, метрополитен мозаикалари ҳам алоҳида ўринга эга», – деб ёзади сайт яратувчилари.
Шарҳлар