Энергетика вазири тарифлар ошганидан кейин электр ва газ истеъмоли камайганини айтди

Фото: Кадр из видео

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудов электр энергияси ва газ истеъмоли камайишига энергия тарифларининг ошиши сабаблардан бири бўлгани ҳақидаги маълумот билан ўртоқлашди.

Абонентлар сонининг (жисмоний шахслар – 160 мингга, юридик шахслар – 8 мингга) ошганига қарамай, май ойида тизимнинг 29 кунлик ишлаши шуни кўрсатдики, электр энергияси истеъмоли ўтган йилга нисбатан 324 миллион кВт/соатга, табиий газ 125 миллион куб метрга камайган.

“Бу янги тарифлар, янги авлод қувватларини жорий этиш, аҳоли ва тадбиркорлар томонидан қуёш батареялари ўрнатиш, қўшимча электр энергияси ишлаб чиқариш ҳисобига эришилди”, — деди вазир.

Ўтган йилга нисбатан электр энергияси ишлаб чиқариш 2 миллиард кВт/соатдан ортиқга ошган. Муқобил энергия манбалари салмоқли улушга тўғри келган, улар томонидан ҳозирга қадар 970 миллион киловатт/соатдан ортиқ ишлаб чиқарилган, бу ўтган йилга нисбатан қарийб 700 миллион киловатт/соатга кўпдир.

«Бу иқтисодиёт тармоқлари ҳам, аҳоли ҳам ресурслар билан тўлиқ таъминланганига қарамай, электр энергияси импортини қисқартириш ва унинг экспортини янада таъминлаш имконини берди», – деди Жўрабек Мирзамахмудов.

Мутасаддиларга ҳудудлар ва тармоқлар бўйича табиий газ ва электр энергиясидан фойдаланишни янада қисқартириш бўйича тизимли ишларни давом эттириш топширилган.

Бтз аввалроқ, нима учун Ўзбекистонда электр ва газ тарифлари оширилаётгани ҳақида ёзган эдик.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.