Самарқанд, Тошкент ва Андижон вилоятлари аҳолиси энг кўп энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланган
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция”, Бош прокуратура ва тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда апрель ойида ўтказилган назорат тадбирларида 539 та ҳолатда истеъмолчиларнинг табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
«Бунда 39 млрд 518 млн сўмлик электр энергияси (41 млн 241 минг киловатт-соат) ва 19 млрд 328 млн сўмлик табиий газ (12 млн 883 минг метр куб) талон-торож қилиниши натижасида давлат манфаатларига келтирилган жами 58 млрд 846 млн сўмлик зарар ундиришга қаратилди», – дейилади хабарда.
Ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи — Самарқанд, Тошкент ва Андижон вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.
Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.
Шарҳлар