Бу йил Ўзбекистонда «энг иссиқ ёз» бўлиши ростми
Тармоқларда тарқалаётган хабарларда, 2024 йилнинг ёзи Ўзбекистонда «энг иссиқ ёз» бўлиши мумкинлиги ёзилмоқда. Бунга Ўзгидромет матбуот хизмати муносабат билдирди.
Унга кўра, «Бутунжаҳон метеорологлари прогнозларига кўра, ҳозирда кузатилаётган Эл-Нино 2024 йилнинг апрелигача давом этади. Ушбу ҳодиса 10 та рақамли иқлим моделлари ҳисоб-китобларининг ўртача натижасидир. Кейинчалик, илмий асосларга кўра, Ўзбекистонда одатдаги иссиқ ёз фасли (Тошкентда ҳаво ҳарорати +40 даражагача), қуруқ куз ва совуқ қиш билан тавсифланган Ла-Нино жараёни ривожлана бошлайди. Қуруқ куз, яъни ёғингарчилик миқдори меъёрдан паст бўлиши кутилмоқда», – дейилади хабарда.
Иссиқ ёз – Бу Ўзбекистон иқлими учун тез-тез учрайдиган ҳодиса.
Жануб ва чўл ҳудудларида +40…+45 даражагача, қолган ҳудудларда эса +40…+42 даражагача иссиқ бўлади. Энг иссиқ ҳаво ёз ойида одатда 5-7 кун давом этадиган термал тушкунлик билан боғлиқ ва бундай ҳолат 2-3 маротаба кузатилиши айтилмоқда.
Шарҳлар