Енгил атлетикачилар Алматидаги халқаро турнирда 19 та медални қўлга киритишди

Фото: НОК

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида енгил атлетика бўйича “Қосанов Мемориал” халқаро хотира турнири бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 5 та олтин, 10 та кумуш ва 4 та бронза медалларига сазовор бўлишди. Спортчилар орасида Элина Силямиева, Иван Денисов, Наргиза Қўчқорова, Шарифа Давронова ва Жонбиби Ҳукмова ўз дастурларида тенгсиз эканликларини намойиш этишди. Батафсил:

Олтин медаль:
Элина Силямиева (босқон улоқтириш)
Иван Денисов (уч ҳатлаб сакраш)
Наргиза Қўчқорова (найза улоқтириш)
Шарифа Давронова (уч ҳатлаб сакраш)
Жонбиби Ҳукмова (800 метр)

Кумуш медаль:
Зарина Носиржонова (босқон улоқтириш)
Дилшода Усмонова (3 000 метр, стипл-чез)
Амир Нагаев (баландликка сакраш)
Малика Насриддинова (ядро улоқтириш)
Нурхон Очилова (400 метр, тўсиқлар оша)
4х100 метр эстафета (эркаклар)
Лидия Подсепкина (100 метр, тўсиқлар оша)
Эргаш Нормуродов (110 метр, тўсиқлар оша)
Улуғбек Эгамбердиев (найза улоқтириш)
Ирина Левина (800 метр)

Бронза медаль:
Юлианна Шукина (диск улоқтириш)
Машҳура Соибова (3 000 метр, стипл-чез)
Александра Шаркаева (баландликка сакраш)
Хушноза Шавкатова (уч ҳатлаб сакраш)

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.