Ер майдонларини пора эвазига олиб бермоқчи бўлганлар қўлга тушди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.К. фуқаро Б.M.нинг ишончига кириб, Қумқўрғон тумани ҳудудидаги 1 гектар яйлов ер майдонини танишлари ёрдамида унинг номига ҳужжатларини расмийлаштириб бериши эвазига 125 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Ғозғон шаҳар бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “М-О.” фермер хўжалиги раҳбари Х.Х. Нурота туманидан узумзор барпо этиш учун ижара шартномаси асосида ажратилган 15 гектар ер майдонини фуқаро Н.Ф. нинг номига расмийлаштириб олиб бериши эвазига эвазига 50 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Шарҳлар