Сурхондарёда эркак мерос учун ўз онасини ўлдирди
2023 йилнинг ноябрь ойида судланувчи ва онаси ўртасида келишмовчилик юзага келган. Қизини турмушга берган марҳума она мероснинг 40 фоизини куёвига беришга ваъда бергани бунга сабаб бўлган.
Маълум бўлишича, она қизининг эрига уй ва автомашина совға қилишини эшитган ўғил бундан ғазабланган. Ўғил ухлаб ётган онасининг танасига бир неча бор пичоқ тиққан. Ўғил қўшни хонага ўтаётганида инграган овозни эшитиб, орқасига қайтган ва жон талвасасида ётган аёлнинг бўйин соҳасига бир неча марта пичоқ санчган. Шундай қилиб 58 ёшли она ўз ўғли томонидан ваҳшийларча ўлдирилган.
Суд ҳукмига кўра, ўғил ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми билан айбдор деб топилиб, 18 йилга озодликдан маҳрум қилинган.
Улашиш:
Шарҳлар