Бекзод Абдураҳмонов ўз номини Олимпиада қатнашчилари орасига қўшиб қўйди

Фото: mmajunkie.usatoday.com

Эркин кураш бўйича Токио-2020 Олимпиадаси совриндори Бекзод Абдураҳмонов яна бир Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди. Спортчи Қирғизистонда ўтаётган Осиё лицензион турниридаги муваффақиятли иштироки орқали Париж-2024 Олимпиадасининг қатнашчилари орасидан жой олди. Бу билан Абдураҳмонов фаолиятида учинчи бор 4-йилликнинг энг нуфузли мусобақасига йўлланма олмоқда.

Шунингдек, спорт курашлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ғуломжон Абдуллаев ҳам делегацияга Париж-2024 Олимпиадасининг навбатдаги йўлланмасини тақдим қилди. Қирғизистонда ўтаётган лицензион мусобақада эркин курашчи Ғуломжон Абдуллаев -57 кг вазн тоифасининг финалига етиб келди. Ушбу натижа спортчига иккинчи бор Олимпия ўйинлари лицензиясини имкониятини берди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.