Эрон 4 февралдан ўзбекистонликлар учун визасиз режим жорий қилади

Фото: Дунё АА

Ўзбекистон фуқаролари 4 февралдан эътиборан Эронга 15 кунгача визасиз саёҳат қилишлари мумкин, деб ёзмоқда “Дунё” АА.

“Эроннинг Тошкентдаги дипломатик миссияси маълумотига кўра, Ўзбекистон фуқароларига Эронга ҳар олти ойда бир марта визасиз кириб, 15 кун қолишлари учун виза олишлари талаб қилинмайди”, – дейилади хабарда.

Хабарга кўра, бошқа турдаги визалар учун тартиблар ўз кучида қолган.

Аввалроқ, Бирлашган Араб Амирликлари 16 февралдан бошлаб Ўзбекистон фуқароларини 30 кундан ошмаган муддатда ушбу мамлакат ҳудудида бўлишлари даврида виза талабларидан озод этгани ҳақида хабар бергандик.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.