Эрта никоҳлаш ва қариндошлар ўртасидаги никоҳ тақиқланмоқда

Оила ва хотин-қизлар соҳаларидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Қонун лойиҳаси билан 18 ёшга тўлмаган йигит ва қизларни унаштириш маросимларини ўтказиш тақиқланмоқда. Никоҳга кирувчилар аризасига кўра ҳомиладорлик, бола туғилиши, вояга етмаган шахснинг тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилинганда (эмансипация) никоҳ давлат рўйхатидан ўтказиладиган жойдаги туман, шаҳар ҳокими никоҳ ёшини кўпи билан бир йилга камайтириши мумкинлиги белгиланмоқда.

Иккинчи, учинчи ва тўртинчи даражадаги ён шажара бўйича қариндошлар ўртасида никоҳ тузиш тақиқланишиши назарда тутилган. Фақат тиббий генетик текширувлар натижаси ижобий бўлган ҳоллар бундан мустасно.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.