“Эски Жува” бозорида соҳта Миллий гвардия ҳодими қўлга олинди
Республика бўйлаб Миллий гвардия ходимлари томонидан, хиёбонларда, парклар ва бозорларда, шунингдек оммавий тадбир ўтказиладиган жойларда жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлиги таъминланиб келинмоқда. Бу ҳақда матбуот хизмати ёзмоқда.
«Жорий йилнинг 17 март куни соат 13.05 ларда пойтахтимизнинг “Эски Жува” бозори ҳудудида хизмат вазифасини ўтаётган Миллий гвардия ходимларининг сергаклиги туфайли ушбу бозорда Миллий гвардиянинг дала кийимида юрган нотаниш шахс қўлга олинди», – дейилади хабарда.
Олиб борилган дастлабки суриштирув ишлари давомида, ўзини Миллий гвардия ходимиман деб юрган ушбу шахс, аслида Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшовчи 27 ёшли фуқаро М.А. эканлиги, шунингдек Тошкент шаҳар 1 сонли руҳий асаб касалликлари диспансерида рўйхатда туриши аниқланган. Ушбу фуқаро Шайхонтоҳур тумани ИИБ масъул ходимларига топширилиб, сохта гувоҳнома ва ҳарбий кийим-кечаклари олиб қўйилган.
Шарҳлар