ЕТТБ ва IFC Ўзбекистоннинг “TBC Bank”ида улушларга эга бўлади

Источник: yandex.ru

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) ва Халқаро молия корпорацияси (IFC) Лондон фонд биржасида рўйхатга олинган, Грузияда йирик банк гуруҳи ҳисобланган TBC Bank Group нинг шўъба компанияси бўлган TBC Bank Uzbekistan (TBC UZ) да акцияларни харид қилиш йўли билан Ўзбекистоннинг банк секторида хусусий секторнинг иштирокини кенгайтиришга кўмаклашади.

Иккита институционал инвестор – ЕТТБ ва IFC ҳар бири TBC UZ да 20% гача улушни харид қилишни режалаштирмоқда.

«Инвестициялар ушбу яқинда ташкил қилинган бозордаги хусусий иштирокчининг операцион фаолияти янада ўсишига ва секторда корпоратив бошқарув бўйича халқаро стандартларни илгари суришга кўмаклашади. Биринчи бадал ушбу инвесторларнинг ҳар бири учун 9,4 млн АҚШ долларини ташкил қилади, 2022-2024 йилларда капитални ошириб бориш кўзда тутилган», – дея қайд этилади ЕТТБ хабарида.

ЕТТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Алкис Дракинос ЕТТБ 2017 йилда мамлакат билан ҳамкорлигини тиклаганидан бери бу Ўзбекистон банк секторида акциядорлик капиталига биринчи инвестиция эканини таъкидлади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.