ЕТТБ Хоразм вилоятида автойўлни реконструкция қилишга 238 млн долларгача миқдорда кредит тақдим этади

Фото: ЕБРР

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Хоразм вилоятидаги 4R156 йўлининг тахминан 81 километрини тиклаш ва Амударё устидан кўприк қуриш учун 238 миллион АҚШ доллари (224 миллион евро)гача маблағ ажратди. Ушбу стратегик аҳамиятга эга йўл Урганч вилояти маъмурий марказини А380 йўли билан Қозоғистон билан боғловчи ва Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлигининг 2-коридорини ташкил этувчи транспорт тармоғининг бир қисмидир.

Қурилиш ишлари тугаллангач, ҳозирги бир полосали II тоифали йўл икки қаторли I тоифали автомобиль йўлига айланади. Шунингдек, банк маблағлари 4Р156 йўли бўйлаб ёрдамчи инфратузилмани модернизация қилишга ёрдам беради. Лойиҳа янги йўлнинг ўтказиш қобилиятини сезиларли даражада оширади ва шу орқали Хоразм вилоятида савдо ва туризмни рағбатлантиради.

ЕТТБ президенти Одиль Рено-Бассо шундай деди: “Биз ушбу лойиҳани қўллаб-қувватлаймиз, чунки у Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги стратегик мақсадларимизга жавоб беради. Бу, шунингдек, Европа Иттифоқи (ЕИ) “Global Gateway” ташаббуси билан қамраб олинган глобал транспорт ва логистика инфратузилма ечимларининг бир қисмидир.

2024 йил январь ойида Брюсселда бўлиб ўтган Европа Иттифоқи-Марказий Осиё транспорт инвесторлари форумида ЕТТБ келгуси икки-уч йил ичида Транскаспий йўлаги инфратузилмаси ва тегишли транспорт ечимларига 1,5 миллиард евро сармоя киритиш мажбуриятини билдирди.

Ўзбекистон кетма-кет тўртинчи йилдирки Марказий Осиёда ЕТТБ молиялаштириш бўйича етакчи олувчи ҳисобланади. Бугунги кунга қадар ЕТТБ бутун мамлакат бўйлаб 151 та лойиҳага 4,42 миллиард еврога яқин сармоя киритди, бу маблағнинг асосий қисми хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.