Евроиттифоқ Ўзбекистонга сув таъминоти ва чорвачилик учун 12 млн евро ажратади

труба, река
Фото: MARIE TIHON

2023 йил 22 декабрда Европа иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси ҳамда Франция тараққиёт агентлигининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Ўзбекистонда ичимлик суви дастурини амалга оширишга ҳисса қўшиш ва экологик барқарор чорвачиликни молиялаштириш ҳақида иккита битим имзолади.

Европа Иттифоқининг Ичимлик суви дастури учун ажратилган 7,9 миллион евро ва Экологик барқарор чорвачилик учун ажратилган 4,7 миллион евро миқдоридаги грантлари якуний бенефициарларни қўллаб-қувватлаш ва лойиҳаларнинг ҳар бири учун зарур бўлган техник ёрдамни молиялаштиришда ҳал қилувчи аҳамият касб этади.

Европа Иттифоқи ва Франция тараққиёт агентлиги Ўзбекистон Ҳукуматининг иқлим учун безарар ва инклюзив чорвачилик секторини ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги битимнинг иккинчи қисмини имзолади. Мазкур иккинчи транш миқдори 4,7 миллион еврога тенг бўлиб, EИ томонидан лойиҳа учун ажратилган 11,5 миллион евро миқдоридаги грант молиялаштирилишини якунлайди. Бу сумма эса, ўз навбатида, ФТА томонидан Ўзбекистон Ҳукуматига ажратилган 100 миллион евро миқдоридаги қарзни тўлдириб, унинг умумий миқдори 111,5 миллион еврога етди.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан 2021 йил июнидан буён амалга ошириб келинаётган “Ўзбекистон чорвачилик тармоғидаги инклюзив ва иқлим инвестицияларини молиялаштириш” лойиҳаси мазкур тармоқдаги экологик барқарорликни молиялаштириш самарадорлигини оширишга қаратилган. EИнинг ҳиссаси Ўзбекистондаги тўртта банк (Бизнесни ривожлантириш банки, Ҳамкорбанк, Микрокредитбанк ва Халқ банки) томонидан қуйидаги иккита воситадан фойдаланган ҳолда тақдим этиладиган иқлим учун безарар мақсадларга йўналтириладиган кредитлардан фойдаланиш имкониятини яхшилашга қаратилган:

• Инвестиция субсидиялари (7,7 миллион евро): Деҳқон хўжаликларини экологик барқарор инвестицияларни амалга оширишга рағбатлантиришга қаратилган субсидиялар бенефициарларнинг иқлим соҳасидаги ниятлари ва, авваламбор, ёшлар ва хотин-қизларга қаратилган ижтимоий интеграция мезонларидан келиб чиққан ҳолда кредитларнинг 40 фоизгача бўлган миқдорини ташкил этиши мумкин.

• Техник ёрдам (3,8 миллион евро): Мазкур техник ёрдам иқлим молиялаштиришининг ҳам талаб, ҳам таклиф томонини қўллаб-қувватлашга қаратилган. Техник ёрдам доирасида тўртта иштирокчи банк ва Тадбиркорликни ривожлантириш компаниясига уларнинг табиатни асраш ва ижтимоий ички тартиб-қоидаларини такомиллаштириш учун 1 миллион евро ҳамда деҳқон хўжаликларининг бизнесни бошқариш ва кредит аризаларини тақдим этиш борасидаги салоҳиятини ошириш учун бир нечта фермерлик ташкилотига 2,8 миллион евро ажратилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.