Еврокомиссия вице-президенти Ўзбекистонга ташриф буюради
Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси 16 январь куни Еврокомиссия вице-президенти Маргаритис Схинаснинг амалий ташрифи ҳақида маълумот берди.
Ташриф чоғида у Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев ва Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан учрашишни режалаштирган.
Вице-президент, шунингдек, 29-30 январь кунлари Брюсселда бўлиб ўтадиган “Европа-Марказий Осиё” инвесторлар форуми олдидан Марказий Осиёнинг барча бешта давлати бўйлаб сафарини бошлаётгани ва бу Европа Иттифоқи ва минтақа мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг кучайиб бораётганидан далолат эканини таъкидлади.
Улашиш:
Шарҳлар