Европа Байденни кетишидан олдин Украинага ёрдамни оширишга чақирмоқда – Bloomberg

Фото: GETTY IMAGES

Европа етакчилари Жо Байден маъмуриятидан Украинага қурол-яроғ ва ўқ-дорилар етказиб беришни кўпайтиришни ҳамда унинг президентлик муддати тугашидан олдин Россияга қарши янги санкциялар жорий этишни сўради, деб ёзади Bloomberg.

Баъзи НАТО давлатлари ҳам Қўшма Штатлар Украина Қуролли кучларига Россия ҳудудидаги ҳарбий нишонларга зарба бериш учун Ғарб қуролларидан фойдаланишга рухсат беришини таъкидламоқда. Бироқ Байден бу сўровларни ҳали қондирмаган.

Агентлик маълумотларига кўра, давлат котиби Энтони Блинкен 13 ноябрь куни Брюсселга шошилинч ташриф билан бўлиб, ЕИ ва НАТО иттифоқдошларини Трамп инаугурацияси олдидан АҚШ Украинага максимал даражада ёрдам кўрсатишга улгуришига ишонтирди. Режага кўра, 2024 йил бошида Конгресс томонидан тасдиқланган 61 миллиард долларлик ёрдам пакетидан ёрдам ўтказиш.

Қўшма Штатлар, шунингдек, Россиянинг соя нефт флоти ва Шимолий Кореяга ҳарбий хизматчиларни Россияга жўнатгани учун ноябрь ойи охиригача жорий этилиши мумкин бўлган янги санкцияларни тайёрламоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.