,

Европа Иттифоқи Екатерина Мизулинага қарши санкицялар жорий қилди

Мизулина Лига безопасного интернета санкции Евросоюз
Источник: newizv.ru

ЕИ тўрт нафар Россия фуқароси ва бир ташкилотни инсон ҳуқуқларини бузганликда айблаб, уларга қарши санкциялар жорий қилди, дейилади Кенгаш расмий сайтида. Санкциялар рўйхатига Хавфсиз интернет лигасининг раҳбари Екатерина Мизулина ва унинг ташкилоти киритилган. Европа Кенгашига кўра, Хавфсиз интернет лигаси Россия расмийлари томонидан цензурани қўллаб-қувватлайди, Мизулинанинг ўзи эса фикр ва сўз эркинлиги ҳуқуқларини мунтазам равишда бузади.

Шунингдек, Москванинг Головинский туманлараро прокурори Олег Алипов, Москва шаҳар суди ва Басманний судининг судьялари Людмила Смолкина ва Валентина Левашова ҳам санкцияларга тортилди. Улар давлатга хиёнатда айбланиб 25 йилга қамалган сиёсатчи Владимир Кара-Мурзани жиноий жавобгарликка тортгани учун ушбу рўйхатга киритилган. Европа Иттифоқи расмийлари бу шахслар Россияда инсон ҳуқуқларининг жиддий бузилиши, жумладан, ўзбошимчалик билан ҳибсга олиш ва ушлашлар учун жавобгар эканини айтади.

Санкциялар рўйхатига киритилган шахсларнинг Европа Иттифоқига кириши тақиқланади ва уларнинг Европа Иттифоқи мамлакатларидаги активлари музлатилади. Европаликларга бу шахсларга молиявий ёрдам кўрсатиш тақиқланган.

Европа Кенгаши ўз баёнотида фуқаролик жамияти, ҳуқуқ ҳимоячилари, оммавий ахборот воситалари, журналистлар, мухолифатчилар ва Россия ҳукумати танқидчиларининг Россиядаги репрессияларини қоралайди. Европа Иттифоқи Россияда сиёсий сабабларга кўра қамалганларнинг барчасини озод қилишга чақирди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.