Европа Иттифоқи Орол денгизи тубига 27 минг кўчат экмоқчи

Источник: Делегация ЕС

Европа Иттифоқи (ЕИ), ЕИ нинг аъзо-давлатлари ва Ўзбекистон Республикасининг давлат муассасаларидан бўлган  30 нафар вакилдан иборат делегация расмий ташриф билан Қорақалпоғистон Республикасига ва  Оролбўйи минтақасини қўллаб-қувватлаш бўйича ЕИ мажбуриятлари доирасидаги БМТ нинг Инсон хавфсизлиги бўйича Кўп томонлама шериклик траст жамғармасининг маҳаллий лойиҳаси ҳудудларига  келди. Бу ҳақда Anhor.uz нашрига делегация матбуот хизмати хабар беради.

Европа Иттифоқи Ўзбекистонда фалокат зоналарини реабилитация қилишга йўналтирилган қатор ташаббусларни қўллаб-қувватлаб келади. Улар орасида Ўзбекистон ҳукуматининг Оролқум чўли ва Қорақалпоғистоннинг яқин жойлашган аҳоли пунктларини минтақанинг иқлимий шароитларига мослаштирилган дарахтларни экиш йўли билан кўкаламзорлаштириш юзасидан «Орол денгизида менинг боғим» лойиҳаси мавжуд.

Мўйноқ ва «Кемалар қабристони» га ташрифнинг биринчи кунида ЕИ элчилари дарахтларнинг биринчи тўпламини экдилар ва минтақанинг «яшил» келажагида ЕИ ва аъзо-давлатларнинг улушини эслатиб турувчи эсдалик тахтачасини ўрнатдилар.

«Орол денгизининг йўқолиши – бу миллий ва халқаро чегаралардан ўтадиган фалокатдир. Европа яшил курси ва Марказий Осиё бўйича ЕИ нинг янги Стратегиясига мувофиқ Европа Иттифоқи ва унинг аъзо-давлатлари Ўзбекистонни атроф-муҳит деградациясини олдини олиш ва зарар кўрган аҳолининг барқарорлигини ошириш бўйича барча саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга тайёр.   ЕИ Оролбўйи минтақаси учун  БМТ нинг Инсон хавфсизлиги бўйича Кўп томонлама шериклик траст жамғармасига 5 миллиондан ортиқ евро ажратди, бу билан у табиий офатнинг салбий оқибатларини юмшатиш ишига содиқлигининг юқори даражасини намоён қилди.  Бу билан ЕИ Ўзбекистонга ЕИ нинг 27 аъзо-давлатидан совға ва мамлакат Ҳукуматининг саҳрога айланаётган ерни тиклаш бўйича  хатти-ҳаракатларига кўмак сифатида шу йилнинг охиригача 27 минг туп дарахт экиш мажбуриятини зиммасига олади. Шундай қилиб, биз бўлғуси «яшил» инвестициялар ва эко-тизимнинг ҳамда  Орол денгизи минтақасида  барқарор турмушнинг яхшиланиши учун имконият яратилишига умид қиламиз», — деди  Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотта Адриан хоним.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.